Эълон 2024
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasi "O'ZBEKISTON" dam olish-sog’lomlashtirish aksiyadorlik jamiyati АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasi "O'ZBEKISTON" dam olish-sog’lomlashtirish aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашининг 2024 йил 24 июндаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини 53 503 780 554,0 сўмга ошириш мақсадида номинал қиймати 3378 сўм бўлган 15 838 893 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 9 августда Q0770-12 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамият акциядорларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2024 йил 24 июн холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Қўшимча чиқарилган акциялар 3378 сўмдан жойлаштирилади.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 3378 сўмдан жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Мазкур эмиссия доирасида чиқарилган акциялар учун тўловлар нақдсиз шаклда Тошкент шаҳарда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош Амалиёт бошқармаси, МФО 00450, Х/Р: 20208000300430586001 ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
«O‘ZBEKISTON» DOS AJ акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/58 462 014 =B;
15 838 893 *B=C;
Бунда:
58 462 014 – Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;
15 838 893 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони;
В – Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг акциядорлар билан коропратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 99 485 58 55
13.09.2024й.
Бош директор О. Усанов
Бош бухгалтер Д. Фахретдинова