/uploads/2019/11/vid-min.jpg

Кисловодск

Санаторий «Узбекистан» в Кисловодске

Кисловодск – Кавказнинг жанубий қисмидаги энг йирик бальнеологик ҳамда иқлимий курорт масканидир, ер ости маъданли сувларга бой. Фитонцитларга бой ҳаво дам олувчиларнинг ҳаётий қуввати тикланишига ёрдам беради, иммунитетни шакллантиради, кайфиятни яхшилайди.

Ноёб таркибли ҳаво ҳамда табиатни кўмкўк гузаллиги ҳар қандай касалликни даволашга қодир, шу билан бирга «Нарзан баҳодирлар ичимлиги» деб номланган маъданли сув манбаларининг кўплиги Кисловодскни машҳур соғлиқни тиклаш маскани сифатида танитди.

Ўзбекистон Респуликаси ҳукуматинг хизматлари туфайли улкан қайта қуриш ишлари амалга оширилди. 

«Ўзбекистон» санаторийси жойлашган худуди Кисловодскдаги бошқа санаторийлардан ажратиб туриб, курорт боғининг хушманзара худудида жойлашган ҳамда ноёб минералларга бой маъданли сув манбасидан беш дақиқали масофада, денгиз сатҳидан 900 метр баландликда, Кўзгули ҳавза ва Шишали оқим шаршарасидан бир неча метр узоқликда, шу билан бирга шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган худудда жойлашган.

Санаторий қуйидаги касалликларни даволашга мўлжалланган:

  1. Буйрак ва сийдик йўллари касалликлари;
  2. Ошқозон ичак тракти касалликлари;
  3. Асаб тизими;
  4. Юрак қон-томир тизими;
  5. Нафас аъзолари, Лор.

Ёндош касалликлар: жинсий аъзолар фаолияти бузилиши, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари.

Айниқса юрак ишемик касаллиги мавжуд бўлган беморлар учун курорт боғи ичидаги ажойиб терренкур маршрутлари мавжуд.  

Даволаш базаси: нарзан ванналар, нарзан билан тозалаш (кўз, милк, ичак, гинекологик), душ (циркуляр, Шарко), сув ости уқалаш муолажаси, ректоболчиқ, ҳуқналар, шифобахш генекологик тампонлар, ишқорий ва мойли ингаляциялар, уқалашлар, умуртқа поғонаси (радикуляр оғриқларни, остехондроз ва чурралар) ҳамда қўл ва оёқ бўғимларини (артрит, артроз, остеартроз ва гоноартроз) электромуолажалар (гальванизация, электрофарез, диадинамотерапия, ультратовушли терапия, дециметрли муолажа, аэроионизация, магнитотерапия, қулоқ пардасини пневмомассажи, паст частотали интерференциялайдиган токлар билан даволаш усуллари йўлга қўйилган. Замонавий усулларда зарб тўлқинли терапия, озонатерапия, ичак ва ўт пуфакларини минерал сув билан ювиш ҳам йўлга қўйилган.

Шунингдек, санаторийда бассейн, тренажёр зал, турк ҳаммоми ҳамда сауна дам олувчилар хизматида.

Санаторийнинг диагностика маркази қуйидаги хизматларни таклиф этади:

Реовазография, УТТ, ЭКГ, ирридодиагностика, колоноскопия, лаборатория таҳлиллари.

Санаторий уч корпус (9 қаватли 1-корпус – «люкс», 3 қаватли 2- корпус ва даволаш базаси жойлашган 5 қаватли 3-корпус) ва ошхона-клубдан иборат бўлиб, улар усти ёпиқ узун йўлаклар орқали  бирлаштирилган. Ҳар бир номер телевизор, музлатгич ва бошқа зарурий жиҳозлар билан жиҳозланган. Шинам балкон ва катта деразалар хоналарнинг табиий ёруғлик билан таъминланишига хизмат қилади. Санаторий ҳудуди обод ва кўркам.

Меҳнат ва дам олишни биргаликда олиб бормоқчи бўлганларга санаторий конференц-пакет таклиф этади. Бизнес-семинар, конференция ва тренинглар ўтказилиши учун конференция зали махсус тақдимот жиҳозлари билан жиҳозланган.

 

«Ўзбекистон» санаториясига хуш келибсиз!