Корпоративная деятельность

о проведении ОСА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 1 мартда Тошкент ш., С.Азимов кўчаси, 65-уй, “Ўзбекистон” ДОС АЖ биносида ўтказилади, электрон почта uzbekiston.ao@mail.ru вебсайт: https://yalta.uz/

Рўйхатдан ўтиш соат 14:30 да бошланади.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошланиши - соат 15.00.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузилган сана 26.02.2024 йил.

Кун тартиби:

- Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

- Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.

- Жамият бош директори в.б. лавозимида ишлаб келаётган О.Э. Усановни Бош директор вазифасига тасдиқлаш.

 

“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун тайёрланган хужжатларни Тошкент ш., С.Азимов кўчаси, 65-уй  Жамият биносида танишиб чикишингиз мумкин.

Эслатма: Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорнинг вакили вакил ҳақидаги маълумотларни (исми ёки унвони, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари) кўрсатган ҳолда ёзма равишда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланиши керак.