Корпоративная деятельность

Акциядорлар умумий йигилиши карори

“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорларининг навбатдан

ташқари умумий йиғилиши  карори

 

Йиғилиш ўтказилган вақт: 2017 йил 30 декабрь.

Йиғилиш ўтказилган жой: Тошкент шаҳри, С.Азимов кўчаси, 65-уй.

 

Йиғилишни Кузатув кенгаши раиси Ф.Б.Ташбеков олиб борди. 

Йиғилиш раиси Ф.Б.Ташбеков сўзни саноқ комиссияси аъзоси С.Умаровга берди. С.Умаров сўз олиб, жамият акциядорларининг 26.12.2017 йил ҳолатига ёпилган реестрига кўра овоз берувчи 8 600 004 дона акциялар мавжуд. Бугунги йиғилишга 8 369 127 дона овоз берувчи акция билан 4 нафар акциядор иштирок этмоқда. Йиғилиш кворуми 97,3%.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекистон” ДОС АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Қўшимча чиқариладиган акцияларни олишда (жойлаштиришда) имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

 

Йиғилиш карор килади.

 

  1. Б.А.Ахмедов, Н.Г.Джалалова ва С.Умаровлар саноқ комиссиясига сайлансин.
  2. Қўшимча чиқариладиган акцияларни олишда (жойлаштиришда) имтиёзли хуқуқ 1 йил давомида қўлланилмасин.